Спорт гимнастикачиларимиз Хитойда муваффақиятга эришди
Хитойда спорт гимнастикаси бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатида маҳоратли спортчиларимизнинг совринли ўринларни эгаллаши ортидан Ўзбекистон мадҳияси янграб, байроғимиз сарбаланд бўлди.
Шу кунларда Хитойда спорт гимнастикаси бўйича ёшлар ва катталар тоифаларидаги Осиё чемпионати баҳслари ўтказилмоқда.
Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 тадан олтин ва бронза медалларига сазовор бўлди.
Ҳар икки медаль спорт отидаги машқ дастурида қўлга киритилди. Катталар ўртасидаги беллашувларда Ўткирбек Жўраев энг юқори баллни жамғарган бўлса, ёшлар тоифасида Тимур Камаев шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Мусобақалар давом этмоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА