ФОТОРЕПОРТАЖ
Самарқанд туманидаги «Ёш астроном» болалар оромгоҳида «Долзарб 90 кун» доирасида Самарқанд вилоят спорт бошқармаси томонидан доимий спорт тўгараклари фаолияти ташкил этилган.
[gallery-24222]
Спортнинг кураш, волейбол, футбол, стол тенниси, шахмат-шашка турлари бўйича ўтказилаётган мусобақалар ҳамда «Қувноқ стартлар» беллашувларида оромгоҳ тарбияланувчилари фаол иштирок этмоқда. Бундай эстафета ва беллашувлар болаларнинг соғлом улғайиши, жисмоний фаоллигини ошириш ва ижтимоий кўникмаларини шакллантиришда муҳим ўрин тутади.
Спорт тадбирлари малакали мураббийлар томонидан ташкил этилмоқда.
Алишер ИСРОИЛОВ(сурат),ЎзА