Спорт билан бошланган тонг барокатли бўлади
Бугунги кунда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш ва жамоада соғлом муҳитни шакллантириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Шу мақсадда таълим муассасаларида ҳам спорт-соғломлаштириш тадбирларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 10 июнь куни эрталаб Андижон давлат чет тиллари институтида “Чоршанба – спорт куни” доирасида институт раҳбарияти бошчилигида профессор-ўқитувчилар ҳамда ишчи-ходимлар иштирокида тонгги бадантарбия машғулотлари ўтказилди. Машғулотлар иштирокчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда кунни кўтаринки кайфиятда бошлашга хизмат қилди.


Тадбирда турли умумривожлантирувчи машқлар, енгил югуриш ва соғломлаштирувчи ҳаракатлар бажарилди. Таъкидлаш жоизки, “Чоршанба — спорт куни” доирасида мунтазам ташкил этиб келинаётган бундай тадбирлар институт жамоаси ўртасида соғлом муҳитни шакллантириш, жамоавийлик руҳини мустаҳкамлаш ҳамда спортга бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилмоқда. Шунингдек, мазкур ташаббус профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг жисмоний фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда меҳнат самарадорлигини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Н.Раҳмонова, ЎзА.