“SpaceX” интернет сунъий йўлдошларини орбитага чиқарди
“Falcon-9” ракетаси 24 та кичик сунъий йўлдошдан иборат навбатдаги партияни муваффақиятли орбитага олиб чиқди. “AзерТАЖ” ёзишича, мазкур янги қурилмалар “Starlink” тизимининг глобал интернет қамрови тармоғи орбитал туркумини тўлдиришга хизмат қилади.
Ракета якшанба куни AҚШ шарқий қирғоғи вақти билан 17:06 да Флорида штати Канаверал бурнидаги Фазовий кучлар қўналғаси 40-учиш майдонидан кўтаририлди. Тахминан бир соатда йўлдош орбита ҳудудига ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил май ойидан бери “SpaceX” “Starlink” лойиҳаси доирасида 5 900 га яқин шундай сунъий йўлдошни самога йўналтирди. Тўғри, қурилмаларнинг баъзилари муваффақиятсизликка учради ёки орбитада қололмади. Айни пайт 5 600 дан зиёд фазо кемаси ишлаяпти.