“Сохта паспорт” тадбири амалга ошмади
Бухоро туманида фуқароларга сохта паспорт тайёрлаб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилади. Натижада фуқаро Х.У. 2 нафар фуқаронинг ишончига киради. Уларга чет элга чиқиш учун тақиқ қўйилган бўлсада, танишлари ёрдамида 3 минг 600 АҚШ доллари эвазига қўшни Қирғизистон Республикаси фуқароси сифатида сохта паспорт тайёрлаб, Ўзбекистон Республикаси чегара постидан ўтказиб қўйишга келишади. Олдиндан 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА