Сўх ўзининг гўзал табиати ва мафтункорлиги билан донг таратган бўлса-да, баъзи жабҳаларда аҳолини қийнаётган муаммо ва камчиликлар ҳам мавжуд эди. Асосийси, Президентимизнинг алоҳида эътибори туфайли бугунги кунда ушбу муаммолар тизимли равишда бартараф этилмоқда.

Дарҳақиқат, Президентимизнинг 2020 йил 8 августдаги “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан бугун туманда қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб, ҳудудни обод масканга айлантириш бўйича қизғин ишлар бажариляпти.  

Жумладан, “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан Сўх туманида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда тизимда хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида ҳам изчил ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури”да 274 километр ичимлик сув тармоғини тортиш, 30 та ичимлик сув иншооти қуриш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган. Ҳозирги кунга қадар 92,6 километр масофага ичимлик суви тармоғи тортилди.

Бундан ташқари, дастурга асосан “Ровон” маҳалла фуқаролар йиғини Обиширсой ҳудудида сиғими 500 метр/куб бўлган иккита сув иншоотини қуриш ишлари бошланди.

Ҳозирги вақтда ичимлик суви тармоқларини тортиш ва бутун туман аҳолисининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда. Мазкур амалий ишларнинг якунланиши ҳудуд аҳолиси учун қулай шароитларни яратади.  

Муроджон Йўлдошев,  

“Фарғона сув таъминоти” МЧЖ директории

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўхда 2 та сув иншооти қурилмоқда