Сўх дарёси суви ҳам музлади
Маҳаллий аҳоли 40-50 йилдан буён дарёда бу каби кучли музлаш ҳодисаларига гувоҳ бўлмаган экан.
[gallery-10306]
Гўзал Фарғона марвариди — Сўх туманининг майдони 220,7 квадрат километр, аҳолиси 80 мингдан ортиқ. Сўх воҳасининг ўртасидан оқиб ўтгувчи Сўх дарёси Олой тизма тоғларида жойлашган 99 та музлик — қор сувларидан тўйинади. Унинг умумий узунлиги 172 километр бўлиб, дарёдан Қирғизистоннинг бир қатор мавзелари, Фарғона вилоятидаги Риштон, Ўзбекистон, Бувайда, Учкўприк, Данғара, Олтиариқ, Бағдод туманлари экин майдонларини суғоришда фойдаланилади.
М.Сулаймонов,
ЎзА