Ахборот технологиялари ва турли сотув усуллари жадал ривожланган бугунги шароитда истеъмолчилар турли алдов схемаларига тез- тез учраб, моддий ва маънавий зарар кўриш ҳолатлари кўпаймоқда.

Бу ҳолатларга кўплаб мисолларни келтириш мумкин бўлиб, шулардан бири ҳақида истеъмолчиларни Рақобат қўмитаси огоҳликка чақиради.

Истеъмолчилардан қўмитага келиб тушаётган мурожаатлар ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилаётган ахборотларга кўра, “савдо-дилерлик корхонасиданмиз”, дея ўзини таништирган шахслар томонидан фуқароларга қўнғироқ қилиб, "cизни табриклаймиз, маҳсулотимиз учун катта миқдорда чегирма ва бонусга эга бўлдингиз" қабилидаги сўзлар билан уларнинг ишончига кирмоқда.  

“Агар бир кун ичида маҳсулотни олиб кетмасангиз, чегирмадан маҳрум бўласиз” каби сўзлар билан одамларни жалб қилаётгани ва маҳсулот хусусиятлари ҳақида бўрттириб таърифлаш орқали уларни сотишга эришаётгани, охир-оқибат эса бу маҳсулот айтилганидек ижобий таъсирли эмас ёки сифатсиз ва албатта, қимматга сотилгани ойдинлашмоқда.

Асосий ҳийла харид ёки хизматдан фойдаланиш учун истеъмолчиларга “янги харидорлар олиб келиш” талаби қўйилаётганидир.

Мисол учун, Қўмитага келиб тушган аниқ бир ҳолатга кўра, юқоридаги каби усулларда фуқарога массаж курсиси харид қилиш бонусига эга бўлгани билдирилиб, агар ушбу маҳсулотни харид қилса, “бонус” тариқасида ҳаво тозалагич ва қўл массаж қилувчи (ручной массажёр) бепул тақдим этилиши айтилган.

Сотувчилар ҳатто фуқаро маҳсулотни бирйўла харид қилиш учун маблағ етарли бўлмаса-да, муддатли тўлов (кредит) асосида ҳам сотиб олиши мумкинлигини маълум қилиб, фуқаронинг идентификация маълумотларини олган ҳолда расмийлаштирилган турли шартномаларга имзо қўйдириб олади. Шунингдек, маҳсулот ёқмаса 10 кун ичида қайтариб олиб, тўланган пулни тўлиқ миқдорда қайтариб берилиши айтилган.

Бироқ, кейинчалик фуқаро уй шароитида ушбу маҳсулотлардан фойдалана олмаслигини, ўзи (нафақада) ва ногирон турмуш ўртоғидаги бел ва умуртқа поғонасидаги касалликларда ушбу маҳсулотни қўллаш хавфли эканини, қолаверса ҳар ойлик кредит тўловини тўлашга моддий имконияти етмаслигини билгандан сўнг маҳсулотни қайтариб беришга мажбур бўлади. Аммо, “фирма” томонидан маҳсулотлар тўлиқ қайтариб олинмайди. Чунки, фуқарода шартнома нусхаси мавжуд эмаслиги, фирманинг реквизитлари ҳақида аниқ маълумот йўқлиги маълум бўлди.

Шу муносабат билан, Рақобат қўмитаси истеъмолчиларга ҳар қандай маҳсулотни сотиб олишда ёки бирор хизматдан фойдаланишда сотувчи ва маҳсулот (иш, хизмат) тўғрисида батафсил маълумот мавжудлигини ҳамда уларнинг ишончлилигини текшириш, таклиф этилаётган маҳсулот (хизмат) ҳақиқатдан сизга зарурлигига ва уни сотиб олиш молиявий ҳолатингизга таъсир қилмаслигига эътибор қаратиш, турли усулдаги алдов, фирибгарлик ва ишончни суиистеъмол қилувчи ҳаракатлардан эҳтиёт бўлишга чақиради.

Нигора Раҳмонова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сотувдаги ҳийлалар: Рақобат қўмитаси истеъмолчиларни огоҳликка чақирди