Бугун Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси ўртасида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 9-йиғилиши ҳамда Ўзбекистон – Покистон бизнес форуми бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимиз инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов, меҳмон юрт савдо вазири Жам Камол Хон, шунингдек тегишли вазирлик, идоралар масъуллари ҳамда икки давлатнинг 100 дан ортиқ йирик саноат корхоналари раҳбарлари иштирок этди.

Дастлаб делегация раҳбарларининг тор доирадаги учрашувида савдо, инвестиция, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати таҳлил этилиб, алоқаларни ривожлантириш истиқболи муҳокама қилинди. Юқори даражадаги ташрифлар чоғида эришилган келишувлар бажарилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Шундан сўнг Ҳукуматлараро комиссиянинг 9-йиғилиши бошланиб, тўғридан-тўғри ўзаро келишувларни амалга ошириш учун масъул тузилмалар раҳбарларининг батафсил ҳисоботи, режалари тингланди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Покистон билан савдо миқдори охирги беш йилда 3 карар, жорий йил бошидан эса яна 10 фоиз ўсиб, 300 миллион доллардан ошди. Шу давр мобайнида қўшма корхоналар ҳам уч баробар кўпайиб, 128 тага етди. Автомобилда ташилган юк ҳажми қарийб 6,5 баробар ортиб, 2023 йил 354 минг тоннага чиқди.

Йиғилишда қўшма инвестиция лойиҳалари ва савдо битимларини амалга ошириш босқичлари батафсил кўриб чиқилди. Натижани янада яхшилаш бўйича қатор аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Жумладан, Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим самарадорлигини ошириш, ҳар икки мамалакатда миллий маҳсулотлар кўргазмаларини ташкил этиш, савдо уйлари очиш ва тадбиркорлар учун электрон савдо майдончаларига кириш имкониятини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилдики, инвестиция ҳамкорлиги доирасида 2025-2026 йиллар учун “Саноат кооперацияси дастури” ишлаб чиқилади, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва кимё саноати, ахборот технологиялари, тўқимачилик, машинасозлик соҳаларида кенг кўламли қўшма лойиҳалар амалга оширилади.

Шунингдек, томонлар транспорт тизмини ривожлантириш, мамлакатларимиз ўртасида товар ҳаракатини соддалаштириш чораларини кўришга келишиб олдилар.

Якунда Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши баённомаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Покистон Ислом Республикаси савдо вазирлиги ўртасида электрон тижорат соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Г. Сатторова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўнгги беш йилда Ўзбекистон ва Покистон савдо миқдорини 3 баробар оширди