Самарқандда “Бир нуроний ўн ёшга масъул” кўрик-танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 16 нафар отахон ва онахон беллашди.

Иштирокчилар чиқишларида ўз маҳаллаларидаги ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ибратли ишлари ҳақида маълумот берди, фаолияти тўғрисида видеоролик намойиш этилди.

Нуробод тумани вакили, фахрий педагог Солижон Худоёровнинг ёшлар билан олиб бораётган ишлари энг намунали, деб эътироф этилиб, танлов ғолиб бўлди ва республика босқичига йўлланма олди. Нарпайлик Бозор Ҳасанов ҳамда Самарқанд тумани вакили Хосият Бобомуродова иккинчи ва учинчи ўринга муносиб кўрилди.

- Ёшларни тарбиялаш, оилавий ажримларнинг олдини олишда миллий қадриятларимиз, муқаддас динимизга таянаман, - дейди кўрик-танлов ғолиби Солижон Худоёров. - Ёшларнинг муаммоларини ҳал этишда маҳалла фаоллари, тадбиркорлар билан бамаслаҳат ишлаяпмиз. Ёшларнинг нуронийларга бириктирилиши, албатта, натижасини беради. Кекса авлоднинг бой ҳаётий тажрибаси уларнинг ҳаётда ўз йўлини топишига ёрдам беради.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солижон ота - ёшларнинг маслаҳатгўйи