Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар томонидан солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

— Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида мазкур қонун лойиҳаси билан солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш, солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий нормалар акс эттирилмоқда, — деди депутат Ш.Назаров. — Шунингдек, судга қадар ва суд муҳокамаси давомида етказилган зарар тўлиқ қоплаган тақдирда жавобгарликдан озод қилишни, ваколатли органларнинг терговга қадар текширув ҳаракатларини амалга ошириш ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш билан боғлиқ ваколатларини аниқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.  

Муҳокамаларда депутатлар солиқлар ёки йиғимлар тўлашдан бўйин товлаш жинояти учун яширилган солиқ ва йиғимлар миқдорини аниқлашнинг алоҳида мезонлари белгиланаётганига алоҳида эътибор қаратдилар. Халқ вакиллари лойиҳада биринчи марта жиноят содир этган шахсни, агар суд маслаҳатхонасига киргунига қадар солиқлар ва йиғимлар, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, озод қилиниши, тергов ҳамда суд жараёнида тадбиркорни ҳимоя қилишга Бизнес-омбудсман ва Савдо-саноат палатасини жамоат ҳимоячиси сифатида жалб этиш тартибининг жорий этилаётганини қўллаб-қувватладилар.

Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, солиқ тушумларининг барқарорлигини таъминлаш, хусусий тадбиркорлик ривожи учун тенг рақобат шароитини яратиш, уларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга хизмат қилади.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарлик мустаҳкамланади