Солиқ интизомини мустаҳкамлаш масаласи муҳокама этилди
Хоразм вилоятин Хонқа туманида солиқ тушумларини назорат қилиш ҳамда яширин иқтисодиётнинг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирни туман ҳокими Улуғбек Давлатов бошқарди. Унда солиқ тизими ходимлари иштирок этиб, соҳадаги мавжуд муаммолар, тушумлар самарадорлиги ва назорат ишлари муҳокама қилинди.



Танқидий ва таҳлилий руҳда ташкил этилган йиғилишда масъулларга аниқ вазифалар ва топшириқлар берилди. Тадбир давомида яширин иқтисодиёт ҳолатларини бартараф этиш, солиқ интизомини мустаҳкамлаш ҳамда бюджет тушумларини ошириш бўйича таклиф ва фикрлар билдирилди.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА