Президентимизнинг 2020 йил 3 апрелдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи бўйича берилган баъзи солиқ имтиёзлари доимий қоида сифатида чекланмаган муддатга Солиқ кодексида ўз аксини топди.

Хўш, солиқ борасида яна қандай ўзгариш ва янгиликлар кутилмоқда?  

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Олим САИДОВ бу ҳақда қуйидагиларни сўзлаб берди.

– 2021 йил 1 январдан товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1 миллиард сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисоб-фактураларни қўллайдиган қўшилган қиймат солиғи тўловчилари учун солиқ даври ҳар чорак этиб белгиланди, – дейди О.Саидов. – Фойда солиғи тўловчилари жорий чоракда кутилаётган ҳажмлардан келиб чиқиб, фойда солиғи бўйича аванс тўловлар суммаси тўғрисида чорак биринчи ойининг 10-кунигача маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Шу билан бирга, 2021 йилда ҳам айрим чораларни қўллаш давом этади. Унга кўра, Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган ҳолларда солиқ ҳисоботлари беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кечиктирилганлиги учун солиқ тўловчиларга жарима солинмайди.

Айланмадан олинадиган солиқ татбиқ этилмайдиган солиқ тўловчилар сафи кенгайтирилди. Хусусан, эндиликда алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан, пивони чакана сотиш учун турғун савдо шахобчалари, шунингдек, бозорлар ва савдо марказлари, умумий даромад миқдоридан қатъий назар, қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўловчилари ҳисобланади.

Риэлторлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 25 фоиздан 13 фоизгача пасайтирилди. Aкциз солиқ тўловчиларига ҳам аниқлик киритилмоқда, хусусан, якуний истеъмолчига сотиладиган импорт қилинган акциз тўланадиган товарлар, масалан, бензин, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газ ўз эҳтиёжлари учун ишлатилганда, ушбу товарларни ўз эҳтиёжлари учун олиб киришни амалга оширган шахслар солиқ тўловчилари ҳисобланади.

Эндиликда акциз тўланадиган товар, хизматларнинг рўйхати ва улар учун ставкалар Солиқ кодексида белгиланди. Уяли алоқа хизматларининг акциз солиғи ставкаси 25 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилди.  

Фойда солиғи юзасидан ҳам 2021 йил 1 январдан бошлаб Солиқ кодексининг баъзи модда ва бандларига мувофиқ келиб тушган маблағлар ҳисобидан олинган, сотиб олинган мол-мулк, солиқ ва божхона имтиёзлари берилганлиги натижасида бўшаган маблағлар ҳисобидан олинган ёки барпо этилган мол-мулк амортизация активлари сифатида тан олинмайди ва амортизация қилинмайди.

Шунингдек, солиқ тўловчи кейинги ҳисобот даврларида амортизация қилинадиган активлар қийматини қайта баҳолашни амалга оширса, унинг натижаси амортизация ажратмаларини ҳисоблашда солиқ мақсадлари учун ҳисобга олинмайди. Амортизация қилинадиган активнинг қиймати уларни қайта баҳолашни ҳисобга олмаган ҳолда дастлабки қийматидан ҳисобланган амортизация тўловлари орқали ҳисобланади.

Бунда 2021 йил 1 январдаги бухгалтерия маълумотларига асосан солиқ тўловчида мавжуд бўлган, аввал амалга оширилган қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда амортизация қилинадиган активлар қиймати солиқ солиш мақсадида бошланғич қиймат ҳисобланади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар, шунингдек, чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, меҳнат стажи ҳисобланиши учун йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлаши лозим.

Солиқ кодексининг 415-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган объектларга нисбатан пасайтирилган солиқ ставкасини 0,2 дан 0,4 фоизга ошириш йўли билан юридик шахслар учун пасайтирилган солиқ ставкасини босқичма-босқич базавий ставкага етказиш давом эттирилади.

Янгиликлардан яна бири кўп қаватли уй билан бевосита боғлиқ бўлган автомашина тўхташ жойлари жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ объектига киритилмоқда.  

Маълумки, юртимизда жуда кўпчилик қишлоқ хўжалиги ишлари билан шуғулланади. Бу бўйича ҳам солиқларда ўзгаришлар бўлмоқда. Мева-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги корхоналари учун мева-сабзавот маҳсулотлари эгаллаган ерлар бўйича, шунингдек, деҳқон хўжаликларининг суғориладиган ва суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ер солиғи тўлаш тартиби жорий этилади.

Балиқларни кўпайтириш учун самарасиз фойдаланиладиган сунъий сув ҳавзалари эгаллаган ерларга нисбатан юқори солиқ ставкаларини белгилаш ва ер солиғи бўйича солиқ имтиёзларини бекор қилиш чоралари қўлланилади.

Илгари солиқ имтиёзлари берилган алоҳида объектлар эгаллаган ер участкаларига нисбатан солиқ ставкасининг камайтирувчи солиқ коэффициенти 0,1 дан 0,25 га оширилаяпти.  

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштирувчи балиқчилик хўжаликлари солиқ базаси табиий ва сунъий сув ҳавзаларидан олинган, ушбу сув ҳавзаларига қайтариб қуйиладиган сув ҳажмининг фарқига қараб аниқланади. Солиқ солиш объекти ва солиқ ставкаси турли бўлган бир неча турдаги фаолият билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар бундай фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари шарт ва тегишли солиқ ставкалари бўйича солиқ тўлаш тартиби киритилмоқда.

Қурилиш қумлари, қум-шағал аралашмаси, қумтошлар, қурилиш майда тошлари, қурилиш майда тошлари каби фойдали қазилмалар учун 5 фоиз миқдорида, бироқ 1 куб.м учун 7 500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ягона солиқ ставкаси белгиланди.

Солиқ соҳасида имтиёзлар ҳам белгиланяпти. Қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ имтиёзлари, йўловчи ташиш хизматлари учун тақдим этилган имтиёзлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланадиган тарифга мувофиқ шаҳар йўловчи транспорт хизматларига ва жамоат йўловчи транспортига нисбатан қўлланилади.  

Барча турдаги чиқиндиларни сақлаш ва улардан фойдаланиш учун ажратилган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи солиш объектидан чиқариб ташланди. Ҳар қандай турдаги сувни тежайдиган суғориш технологияси жорий қилинган ер участкалари учун юридик шахслардан ер солиғи ундирилмайди.

Коллектор-дренаж тармоқларидан фойдаланиладиган сув ресурслари сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ солиш объектидан чиқариб ташланди.

Имтиёзлар берилиши баъзан кўпчиликни қувонтирса, баъзи ташкилотлар учун қўлланилган имтиёзлар турли норозиликларга сабаб бўлади. Аммо ҳар бир қарорнинг моҳиятида бир сабаб, мақсад ётади. Эҳтимол, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида чоралар кўрилган бўлиши мумкин. Шундай бўлсада, эндиликда “Ипотека банк” АТИБ, Халқ банки ва “Микрокредитбанк” учун тақдим этилган баъзи солиқ имтиёзлари бекор қилинди.

Барча соҳалар қатори солиқ тизимида ҳам ислоҳотлар амалга ошириляпти. Қачондир имтиёзлар берилса, қайсидир ҳолларда баъзи солиқ турлари кўтарилади. Ҳар бир амалиёт давлат ривожи учун хизмат қилиши керак. Агар у белгиланган вақтда ўзини оқламаса, бу каби амалиётдан воз кечилади.

ЎзА мухбири  

Барно Мелиқулова

ёзиб олди.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ борасида яна қандай ўзгариш ва янгиликлар кутилмоқда?