Солиқ тизими: солиқ тўловчи ва ислоҳот
Давлат солиқ қўмитаси ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси мутахассислари иштирокчиларнинг саволларига жавоб бериб, таклифларини тинглади.
Жиззах шаҳрида янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг тарғиботига бағишлаб ўтказилган кўргазмали семинарда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев иштирок этди.
Тадбирда 300 нафарга яқин тадбиркорлар, ташкилот ҳисобчилари, туман ҳокимларининг иқтисодиёт масалалари бўйича ўринбосарлари, тижорат банклари раҳбарлари иштирок этди. Кўргазмали семинар аввалида иштирокчилар солиқ тизимидаги янгиликлар акс этган буклет ва тарқатма материаллар билан танишди.
Семинарда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев янги Солиқ кодексидаги янгиликлар хусусида батафсил тўхталиб, ҳар бир концептуал ўзгаришларни мисоллар асосида тушунтириб берди. Янги Солиқ кодексидаги ўзгариш ва янгиликлар халқаро стандартларига мос эканлиги ривожланган давлатлар мисолида таққослаб кўрсатилди.
Иштирокчиларнинг 50 дан ортиқ саволига мутахассислар батафсил жавоб қайтарди. Тадбирнинг иккинчи қисмида нафақат Солиқ кодексидаги ўзгаришлар, балки корхона ва ташкилотларнинг иш фаолиятида учраётган муаммоли масалалар ҳам муҳокама этилди.
Давлат солиқ қўмитаси ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси мутахассислари иштирокчиларнинг саволларига жавоб бериб, таклифларини тинглади.