Солиқ маъмурчилиги – фаровонлик омили
Бухорода Президентимизнинг 2014 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мамлакатимиз солиқ қонунчилиги, солиққа тортиш тартиботига киритилган ўзгаришларга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Бухорода Президентимизнинг 2014 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мамлакатимиз солиқ қонунчилиги, солиққа тортиш тартиботига киритилган ўзгаришларга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.Вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, корхона ва ташкилотлар раҳбар ва мутахассислари, прокуратура ҳамда божхона идоралари вакиллари иштирок этган тадбирда давлатимиз раҳбарининг 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида илгари сурилган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Мамлакатимизда иқтисодий ўсиш суръатлари ҳар томонлама чуқур ва пухта ўйланган изчил солиқ ва пул-кредит сиёсатини амалга ошириш орқали таъминланаётгани таъкидланди.
Қайд этилганидек, кейинги йилларда солиқ юки босқичма-босқич камайтириб борилмоқда. Масалан, жорий йилда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси 8 фоиздан 7,5 фоизга туширилди.
– Корхонамизда ишлаб чиқариш ҳажми йил сайин ошиб бораётир, – дейди Бухоро туманидаги “Ростексстрой” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси бош ҳисобчиси Ҳикмат Исматов. – Бунда солиқнинг маъмурчилик аҳамияти катта бўлмоқда. Ўтган йили солиқ имтиёзлари эвазига ҳисобимизда 111 миллион сўм маблағ қолди. Бу сармоя ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги иш ўринлари яратишга йўналтирилди.
Тадбир доирасида ташкил этилган кўргазмада яратилган солиқ имтиёзларидан фойдаланиб, миллий ҳунармандлигимиз ривожига ҳисса қўшаётган усталарнинг маҳсулотлари намойиш этилди.