Бугун, 15 апрель – Маданият ва Санъат ходимлари куни муносабати билан Юнусобод туманида жойлашган Маданият марказида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир туманда фаолият олиб бораётган санъат ва маданият соҳаси вакилларининг серқирра меҳнатини муносиб қадрлаш, уларга бўлган эътибор ва эҳтиромни намоён этиш мақсадида ташкил этилди.   

Тадбир давомида тантанали табрик сўзлари, ҳаёт ва ижод йўлида намунали фаолият кўрсатган соҳа фидоийларига бағишланган лирик куй-қўшиқлар янгради. Фароғатли муҳитда ўтган мазкур учрашув меҳмонларга кўтаринки кайфият бағишлади.   

Туман ҳокимининг ўринбосари тадбирда қатнашиб, соҳа фидойиларини байрам билан самимий табриклади ва уларнинг хизматларини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, у байрам муносабати билан тайёрланган эсдалик совғаларини шахсан ўз қўллари билан эгаларига топширди.   

Бундай тадбирлар нафақат маданият ва санъат соҳаси ходимларини рағбатлантиради, балки жамиятда уларнинг ўрнини янада юксак баҳолашга хизмат қилади.

<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/jjvDF9i8I48" title="Soha vakillari taqdirlandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Фардона Яхшибоева, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соҳа вакиллари тақдирланди (+видео)