Юртимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида “Тиббиёт ходимлари куни” кенг нишонланади. Бу сана тиббиёт тизимида фидокорона меҳнат қилаётган минглаб шифокор ва ҳамшираларнинг жамият олдидаги хизматларига юксак эътирофдир.

Президентнинг “Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, бир қатор тиббиёт фидойилари фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди. Улар орасида сирдарёлик шифокор ва ҳамширалар ҳам борлиги соҳа ходимларига катта ғурур ва илҳом бағишлади.

Сирдарё вилоят ҳокимлигида давлат мукофотлари ва кўкрак нишонларини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида фидойилик намунасини кўрсатаётган, тиббиёт тизими ривожига муносиб ҳисса қўшаётган соҳа вакиллари иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов тиббиёт ходимларини байрам билан табриклаб, уларнинг инсон ҳаётини асраш йўлидаги саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади.

– Мамлакатимизда соҳага алоҳида эътибор қаратилмоқда, тиббий хизмат сифатини яхшилаш, замонавий технологияларни жорий этиш бўйича ислоҳотлар изчил давом этмоқда. Бу жараёнларда ҳар бир тиббиёт ходимининг ҳиссаси беқиёс, – деди Эркинжон Турдимов.

Давлат мукофотларига сазовор бўлганлар орасида, Сайхунобод тумани 21-оилавий поликлиникаси патронаж дояси Рисолат Гуламова — I даражали “Саломатлик” ордени, Республика тез тиббий ёрдам маркази Сирдарё филиали ҳайдовчиси Сулаймон Юсупов — “Дўстлик” ордени, Сардоба тумани 26-оилавий поликлиникаси патронаж ҳамшираси Санобар Камбарова — “Соғлом турмуш” медали, Гулистон тиббиёт кластери нефрология-гемодиализ бўлими шифокори Шерзод Ташмаматов — “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Мукофотланганлар соҳага қаратилган эътибор ва рағбатдан миннатдорлик изҳор этишди.

– Давлатимиз раҳбарининг юксак эътибори сабаб, “Шуҳрат” медалига сазовор бўлдим. Бу менга ва ҳамкасбларимга катта масъулият ҳамда янги мақсадлар сари интилиш учун куч бағишлади, – дейди Гулистон тиббиёт кластери шифокори Шерзод Ташмаматов. – Сўнгги йилларда юртимизда тиббий ислоҳотлар самарасида юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари Сирдарёда ҳам йўлга қўйилди. Илгари бу ишлар пойтахт ёки хорижда бажарилган бўлса, эндиликда маҳаллий шифокорлар ҳам бу йўналишда фаол ишлаяпти.

Маросим соҳа фидойиларига нисбатан иззат-ҳурмат ва эътироф ифодаси бўлди. Шунингдек, тадбир давомида тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган ишлар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соҳа фидойиларига мукофотлар топширилди