Бухорода вилоят спорт бошқармаси томонидан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасида пресс-тур бўлиб ўтди. Унда республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Бугун спортни янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган ижобий ишлар натижасида вилоятда спорт инфратузилмасини яхшилаш, спорт объектлари моддий техника базасини мустаҳкамлаш, аҳоли ва ёшларни спортга кенг жалб қилиш орқали соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, профессионал спортчиларни тайёрлашда сезиларли натижалар қайд этилмоқда.

Ҳозирда вилоятда жами 3 536 та спорт иншоотлари ҳамда 30 та спорт таълим муассасалари фаолият юритмоқда. Бугунги кунда, мавжуд 30 та спорт таълим муассасаларида 52 244 нафар спортчи мунтазам шуғулланиб келмоқда. Уларга 1 590 нафар тренер машғулот ўтмоқда. Тренерларнинг 873 нафари тоифали тренерлар ҳисобланади. 

[gallery-24191]

Жорий йил давомида олимпия спорт турлари бўйича қўшимча 439 та секциялар ташкил этилди ва қамров 28 фоизга оширилди. 19-30 ёшдаги 3,2 минг нафар уюшмаган ёшлар спорт мактабларига жалб этилди. 20 та спорт таълим  муассасаларида 126 та адаптив спорт секциялари ташкил этилди. Уларда 517 нафар параспортчилар қамраб олинди. Йил давомида вилоятда 15 639 нафар спортчилар разряд ва 284 нафар спортчилар унвон олишга муваффақ бўлди.

2024 йилда вилоят спортчиларининг 2 627 нафари ҳудудий терма жамоа аъзолигига жалб қилинган бўлса, 842 нафари миллий терма жамоа аъзолигига жалб қилинди. Спорт ҳакамлари 100 нафарга етказилди.

Пресс-тур иштирокчилари Бухоро шаҳридаги “Дилкушо” сузиш ҳавзаси, “Нафис” гимнастика саройи, Бухоро Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида спортчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлом турмуш тарзи қарор топмоқда