Хабарингиз бор, шу йил 10 майдан бошлаб юртдошларимиз орасида юриш ва югуришни кенг тарғиб қилишга қаратилган “Соғлом турмуш тарзи” (1hls.uz) платформаси тест режимида ишга туширилган, 1 июндан бошлаб расман фаолият бошлаган эди.

Кези келганда таъкидлаш керак, юртдошларимиз орасида платформага ҳалигача ишончсизлик билан қараётганлар ҳам йўқ эмас. Бироқ, шубҳа-гумонларга боришингиз ўринсиз.

“Соғлом турмуш тарзи” (1hls.uz) платформаси ишламоқда ва у орқали Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшдан ошган фуқаролари аллақачон июнь ойи якунларига кўра ўзларига тегишли мукофот пулларини қўлга киритиб улгурди, деб хабар бермоқда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Платформада республикамиз бўйича туманлар кесимида 203 та ғолиб аниқланди. Афсуски, учта туман аҳолиси умуман платформадан рўйхатдан ўтмаган ёки ундан самарали фойдаланмаган. Умумий ҳисобда платформадан 27 482 нафар юртдошимиз рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан 20 774 нафари эркаклар, 6 658 нафари эса аёллардир. Ҳолбуки, Ўзбекистонда 18 ва ундан юқори ёшдаги фуқаролар сони 21 475 989 нафарни ташкил қилади.

2021 йилнинг июнь ойи якунига кўра, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида истиқомат қилувчи Тимур Рафикович Ахмадуллин ғолиб, деб топилди ва 1 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритди. Дарвоқе, Ахмадуллин нафақат республика, балки туман ва ҳудуд кесимида ҳам ғолиб чиққанлиги боис, ўзининг электрон ҳамёнини 1 миллион 800 минг сўмдан кўпроққа бойитиб олди. Бунинг учун у июнь ойи давомида жами 890 947 қадам масофани пиёда босиб ўтишига тўғри келди.

Умумий ҳисобда июнь ойида “Соғлом турмуш тарзи” (1hls.uz) платформасининг туман, ҳудуд ва республика босқичи ғолибларига 68 миллион 900 минг сўм миқдоридаги маблағ мукофот тарзида тўлаб берилди. Шундан 60 900 000 сўм 203 та туман босқичи ғолибларига, 7 000 000 сўм Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудлари ғолибларига ҳамда яна 1 миллион сўм республика миқёсида энг кўп юрган юртдошимизга мукофот тариқасида тўлаб берилди.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Соғлом турмуш тарзи” (1hls.uz) платформаси орқали юртдошларимиз июнь ойида қанча маблағга эга бўлди?