Соғлом оила - соғлом жамият
Ўзбекистон ХДП Шуманай тумани Кенгаши томонидан “Соғлом оила - соғлом жамият” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тумандаги “Бирлашик” овул фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Шуманай тумани Кенгашининг масъул ходимлари, халқ депутатлари шунингдек, Кенгашдаги гуруҳ аъзолари, туман марказий шифохонаси ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад, ушбу ҳудудда яшовчи фуқароларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, турли касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш, фуқаролар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришдан иборат.
Тадбир доирасида ушбу ҳудудда яшовчи ёшлар, аёллар ва болалардан иборат 98 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди ва аниқланган касалликларни даволаш юзасидан тавсиялар берилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА