Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилишлар бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси томонидан лойиҳа муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда қонун лойиҳасида соғлиқни сақлаш соҳаси учун кўзда тутилаётган маблағлар атрофлича муҳокама қилинди.  

Қайд этилганидек, соғлиқни сақлаш соҳасига келгуси йилга мўлжалланган давлат бюджети лойиҳасида 41,3 триллион сўм маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган. Бу маблағлар жами Давлат бюджети харажатларининг 12 фоизини ташкил этади.  

Соҳага ажратилган маблағлар 2024 йилга нисбатан 6,8 триллион сўмга ёки 20 фоизга кўплиги, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги давлат дастурларини молиялаштириш учун 2025 йилда 2,8 триллион сўм, яъни, 2024 йилдан 19 фоизга кўп маблағ ажратилиши назарда тутилгани ижобий баҳоланди.  

Муҳокамаларда депутатлар cоғлиқни сақлаш соҳасидаги дори воситалари, тиббий буюмлар, вакцина ва бакпрепаратлар харидига ажратилаётган маблағлар бўйича ўз фикр ва муносабатларини билдирди.  

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари тиббиёт муассасалари тиббий суғурта тизимига ўтказилиши билан боғлиқ масалалар, хусусан, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси фаолияти бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.  

М.Комилова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлиқни сақлаш соҳасига бу йилгидан 20 фоиз кўп маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда