Футбол бўйича жорий йилги Ўзбекистон чемпионати суперлигаси баҳсларига ўтган мавсумда 4-поғонани эгаллаган Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси жиддий тайёргарликни бошлаб юборди.

Клубнинг барча футболчилари янги мавсум олдидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтди. Чунки спортчиларнинг соғлиғи ва жисмоний ҳолатини юқори даражада ушлаб туриш  муҳим аҳамиятга эга.

Иван Бошкович бош мураббийлигидаги жамоа аъзолари дастлабки машғулотларни “Сўғдиёна” клуби қароргоҳида олиб борди. Тиббий кўрикдан сўнг куни кеча футболчилар вилоятнинг тоғли Зомин туманида ўқув-машғулот йиғинларига киришди.

Бу йилги мавсумда ҳам жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ҳолда мавсумга жиддий тайёргарликни  олиб бормоқда.  

Ўқув-йигин машғулотларнинг биринчи босқичи жорий йилнинг 10 январидан 20 январига қадар гўзал Зоминда ташкил этилиб, у ерда футболчилар жисмоний тайёргарлик ва дастлабки тактик машғулотларини ўтказмоқда.

Иккинчи босқични жамоа аъзолари 21 январдан 31 январга қадар Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказишни режалаштирилган. Ушбу йиғин давомида юқори даражадаги рақиблар билан назорат ўйинларида иштирок этиш мўлжалланмоқда. Жумладан, улар 24 январь куни Россиянинг “Ростов” жамоасига қарши майдонга тушса, 27 январда Латвиянинг “Рига” ҳамда 30 январь куни шу юртнинг яна бир жамоаси – “Ауда” клубига қарши ўртоқлик назорат учрашувида иштирок этади. Шу ўринда ушбу ўйинлар “Сўғдиёна” учун янги мавсумга тайёргарликда муҳим аҳамият касб этишини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим.

Йиғинларнинг сўнгги босқичи 1 февралдан 25 февралга қадар Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу босқичда ҳам жамоа Европа ва Осиёнинг кучли жамоалари билан синов назорат ўйинларида қатнашиши кўзда тутилган.

Қишки трансфер бозорида ўтган мавсум “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилган Владимр Ёвович, Олег Зотиев, Сардор Қулматов, Жасур Ёқубов, Алишер Салимов ҳамда Муҳаммадсафо Фозиловлар бошқа жамоаларда тўп суришни ихтиёр этган бўлса, жорий чемпионатда Жиззах вилояти жамоаси шарафини ҳимоя қилишни мақсад қилган янги номлар билан таркиб тўлдирилмоқда.  

Жумладан, швециялик легионер, ҳужумчи Жоҳн Жуниор Игбарумаҳ (John Junior Igbarumah), тожикистонлик легионерлар, шу давлат миллий терма жамоаси аъзолари, ярим ҳимоячи Эҳсони Пайшанбе, ҳимоячи Зоир Жўрабоев, ўтган мавсум “Сурхон” шарафини ҳимоя қилган,Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ футболчиси, марказий ҳимоячи Егор Кримецлар клубга келиб қўшилди.Бир неча йил жиззахликлар таркибида ажойиб ўйинлари билан мухлислар ёдида қолган, ўтган мавсум эса Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида ўйнаган, ярим ҳимоячи Жавоҳир Қаҳрамонов яна “Сўғдиёна”га қайтди.

Ўйлаймизки, ўтган мавсумда жамоа шарафини ишончли ҳимоя қилиб, бу йил ҳам таркибда қолган ва янги мавсумда “Сўғдиёна”таркибига келиб қўшилган йигитлар сербиялик мутахассис Иван Бошкович раҳбарлигида ишончли ўйинлар намойиш этиб, барча мухлисларни хурсанд қилади.  

Ўз навбатида, жиззахлик футбол ишқибозларининг ҳам футболчилари ғайрати- шижоати ва қатъияти янги муваффақиятларга асос бўлишига ишончлари комил, улар ўз жамоаси мамлакат чемпионати ўйинларида ғолибликни қўлга киритиб, Осиё чемпионлар лигаси баҳсларида иштирок этишидан умидвор бўлмоқда.  

А.Қаюмов,  

ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Сўғдиёна” янги мавсумга тайёргарликни бошлади