“Тараққиёт стратегияси” марказида“ давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг аҳолининг заиф қатламларини қайта ижтимоийлаштиришдаги ўзаро ҳамкорлиги” лойиҳаси доирасида идоралараро ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Адлия, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Ички ишлар вазирликлари, Бош прокуратура академияси ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этган тадбирда лойиҳа доирасида кейинги уч ой мобайнида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Иштирокчилар ишни янада самарали ташкил этиш мақсадида давлат ва “учинчи сектор” вакилларининг ўзаро мулоқотини мустаҳкамлаш ва иш жараёнидаги доимий алоқани ўрнатиш зарурлигини қайд этди.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси вакили Aлессандро Лиамин ҳозир Европа Иттифоқи кўмагида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

“Маҳкумалар ва собиқ маҳкумларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш" мавзусида тайёрланган маъруза тингланди ва унинг натижалари бўйича тақдимот ўтказилди.

Айтиб ўтиш керакки, Ўзбекистон жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларни фойдали ишларга жалб этишга доимий эътибор қаратиб келинган. Мазкур муассасалар тасарруфида ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд бўлиб, жазони ўтаётган шахслар касб-ҳунар эгаллаш имконига ҳам эга. Шу жиҳатдан собиқ маҳкумлар кейинчалик эгаллаган ҳунарлари асосида фаолият олиб бориши мумкин. Фақат бу борада уларга имконият бериш, қўллаб-қувватлаш мақсадга мувофиқ.

Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти, Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Германия халқ университетлари ассоциациясининг (DVV) Ўзбекистондаги вакиллиги, Европа Иттифоқи, Германиянинг Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги (БМЗ) ва "INTILISH" республика ахборот-таълим маркази билан биргаликда ташкил этилган тадбирда экспертлар мавзу бўйича ўз тавсияларини берди.

Н.Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Собиқ маҳкумлар ижтимоий ҳимояси бўйича ҳамкорлик