11 ноябрь куни СМТИ директори Элдор Арипов Женева хавфсизлик сиёсати маркази (ГCСП) директори Томас Гремингер билан учрашув ўтказди.

Маълумот учун: Элчи Томас Гремингер 2017 йил июлидан 2020 йил июлигача ЕХҲТ бош котиби лавозимида ишлаган. Бунгача у Федерал ташқи ишлар департаменти ҳузуридаги Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги бош директори ўринбосари лавозимида ишлаган.

Т. Гремингер Сюрих университетида тарих фанлари доктори илмий даражасини олган, ҳарбий тарих, можароларни бошқариш, тинчликни сақлаш, ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари бўйича кўплаб нашрлар муаллифи.

Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижалари муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, сўнгги бир неча йил ичида мамлакат тубдан ўзгарди. Иқтисодиёт жадал ривожланмоқда, тадбиркорлар учун янги имкониятлар яратилмоқда, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари такомиллаштирилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг минтақавий сиёсатига алоҳида эътибор қаратилди. Яхши қўшничилик, қўшнилар билан баҳсли масалаларни ҳал этиш сиёсати туфайли Марказий Осиё тобора бирлашган ва барқарор минтақага айланмоқда.

ГCСП мандатини ҳисобга олган ҳолда, Томас Гремингер Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда СМТИ билан яқиндан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини билдирди. Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, Афғонистонни минтақавий иқтисодий алоқаларга интеграция қилишнинг мақбул ечимларини излаш масалаларига алоҳида қизиқиш билдирилди.

Шунингдек, СМТИ ходимлари учун ГCСПда стажировкаларни ташкил этиш, халқаро муносабатлар соҳасида кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди.

ГCСП хавфсизлик ва халқаро ҳамкорлик соҳасидаги етакчи таҳлилий ташкилотлардан биридир. Марказнинг мақсади турли лойиҳалар, дастурлар ва тадқиқотлар орқали тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлашдан иборат.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
СМТИ директори Женева хавфсизлик сиёсати марказида учрашув ўтказди