Словакияда президент сайлови ўтяпти
Бугун қарийб 5,5 миллион фуқароси бўлган Словакияда президентлик сайлови бошланди.
“Тренд” хабар беришича, 4,3 миллионга яқин сайловчи сиёсий спектрнинг ўнг ва чап сиёсий кучлари томонидан кўрсатилган 10 нафар номзод орасидан давлат раҳбарини танлайди.
Ижтимоий сўровга кўра, ғалабага асосий даъвогар сифатида Миллий кенгаш (парламент) спикери, “Овоз” социал-демократия партияси етакчиси 48 ёшли Петер Пеллегрини эътироф этиляпти.
Сайлов участкалари соат 07:00 да очилган, 22:00 гача ишлайди. Шундан кейин овозлар бир неча соат давомида санаб чиқилади. Натижа якшанба куни эрталаб маълум қилинади.