Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкил топганининг 33 йиллиги муносабати билан «Ёшлар қаноти» фаоллари иштирокида «Кеча, бугун, эртага» мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Мулоқотда партия ташкил топган кундан бошлаб бугунга қадар амалга оширилган ишлар ҳақида сўз борди. Партиянинг 1991 йилдан шу кунгача босиб ўтган йўли, мақсад-вазифалари доирасидаги ташаббуслари, ютуқлари, халқ орасидаги фаолияти ҳақида маълумот берилди.  

Шу билан бирга, «Ёшлар қаноти» фаол аъзолари томонидан партиянинг ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий лойиҳалари ҳақида ҳам фикр юритилди. Партия ёшларга, янги ташаббусларга ҳамиша очиқ экани таъкидланди.  

Тадбир давомида Халқ демократик партиясининг сайловолди тадбирлари ҳамда йил давомида партия лойиҳаларида волонтёр сифатида фаоллик кўрсатган ёшларнинг ташаббускорлиги алоҳида эътироф этилиб, миннатдорлик билдирилди ва партия Марказий Кенгаши томонидан тақдирланди.  

М.Комилова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сиёсий фаол ёшлар билан мулоқот қилинди