Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид Қозоғистон Республикасининг "Ҳурмат" орденига сазовор бўлди.

Мамлакатимизда миллий адабиётга кўрсатилаётган эътибор натижасида, кейинги йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг бир қатор хорижий давлатлар, шу жумладан,  туркий  давлатлар билан ижодий алоқалари тобора кенгаймоқда. Бу ижодий муносабатлар юртимиз ва хориж қаламкашларининг асарларини таржима қилиш, бадиий баркамол асарлар тарғиботини кенгайтириш, миллий адабиётимиз ривожида янги тараққиёт уфқларини очишда муҳим омил бўлмоқда. Миллатимиз фахри бўлган шоир бобокалонларимизнинг  муаззам ҳайкаллари хорижий давлатларда ҳам қад ростламоқда.  

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида илгари сурилган "Адабий алоқалар - абадий алоқалар" тамойилининг мустаҳкам қарор топишида, янги адабий-маърифий лойиҳаларни, илғор ташаббусларни ҳаётга жорий этишда муҳим омил бўлмоқда.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бейбут Aтамқулов билан учрашув чоғида шу ҳақда батафсил сўз юритилди.  

Самимий руҳда ўтган учрашувда  элчихона ва уюшма вакиллари иштирок этди.  

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида барча жабҳалар қаторида адабий алоқалар ҳам тобора ривожланиб, мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди.

Тадбир давомида қардош мамлакат элчиси Б.Атамқулов  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшма раиси Сирожиддин Саййидга Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев қарори билан тасдиқланган “Ҳурмат” орденини топширди.

Мулоқот давомида ҳар икки томон келгусидаги адабий-маданий ҳамкорлик ишларига тайёрлигини маълум қилди ва бир-бирларига эсдалик совғаларини топширди.

Н.Усмонова, 

Аҳмад Тўра (сурат),ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирожиддин Саййид Қозоғистон Республикасининг “Ҳурмат” ордени билан тақдирланди