"Сирли олам" номли шахсий кўргазма
Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида таниқли рассом Гаяне Матевосяннинг "Сирли олам" номли шахсий кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда графика йўналишидаги йиллар давомида ишланган 100 дан ортиқ асарлар намойиш қилинди.

Кўргазмада қайд этилганидек, томошабинлар санъат асарларини кўздан кечираркан рассомнинг қандай педагог экани, узоқ йиллар давомида нималарни яратгани ва айни дамда қандай ижод қилаётганини ушбу кўргазма орқали янада яқинроқ билиб олишлари мумкин.


Кўргазма жорий йилнинг 1 апрелигача давом этади.
Гулноза Бобоева,
ЎзА