Сирдарёлик ёшлар билан онлайн мулоқот
Бугунги кунда маҳаллаларда хонадонман-хонадон ўтказилган хатлов давомида вақтинча ишлаш ва ўқиш мақсадида хорижда бўлиб турган 4 минг 973 нафар ёшнинг баланси шакллантирилган.
Улар билан мунтазам онлайн шаклда алоқа йўлга қўйилди. Шу тариқа муаммо ва таклифлар ўрганилиб, 385 нафари миграциядан қайтарилди ва 342 нафарини бандлиги таъминланди.


Бу борадаги ишларни узвий давом эттириш мақсадида вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев чет элда ишлаётган ва таҳсил олаётган сирдарёлик ёшлар билан видеоконференц алоқа орқали мулоқот ўтказди.
Мулоқот жуда самимий ва конструктив руҳда ўтди. Ёшлар ўз фикр ва таклифларини билдириб, уларни амалга оширилишида фаол иштирок этишга тайёрлигини айтишди.


Ҳоким ҳар қандай ташаббусни инобатга олиши ва қўллаб-қувватлашини билдирди.
Ш.Суяров, Ш.Ортиқбоев, (фото), ЎзА мухбирлари.