Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи ҳайдовчилар 2 минг 787 та ҳолатда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги аниқланди.

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ва унинг қуйи туман, шаҳар бўлимлари ходимлари томонидан 2021 йилда солинган ва муддати ўтган жарималар учун қоидабузар ҳайдовчилардан 752 миллион сўм қарздорликни ундириш чоралари кўрилган.

Ўтган 2020 йил давомида 40 минг 425 та йўл ҳаракати қоидасини бузган автотранспорт воситалари эгаларидан 9 миллиард 205 миллион сўм ундирилди.

Шу ўринда барча қарздорлар “Автокон” воситаси ёрдамида аниқланаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Шу ва яна 5 турдаги ижро ҳужжати бўйича ундирилаётган пул маблағларининг маълум қисми “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

А.Қаюмов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёлик қоидабузар ҳайдовчилар қанча жарима тўлаган?