Сирдарё вилояти Ховос туманининг "Ховособод" маҳалласида яшаётган Одинахон Абдулҳамидова 12 ёшда.

У Республика Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида 4 ёшидан буён даволаниб келади.

Яқинда у Президентимиз Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади.

Одинахон мактубида ўзи ва бошқа даволанаётган болалар номидан, касалликдан азият чекаётган болаларнинг соғлигини тиклаш, уларга намунали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида яратилган шарт-шароит учун Президентга ўз ташаккурини айтиб, болаларча беғубор истаклари – мусиқа ва расмга қизиқишини, рус тилини мукаммал ўрганиши ва келажакда шифокор бўлиши учун компьютер совға қилишларини сўраган эди.

Буни қарангки, Одинахоннинг бу истаги ижобат бўлди. Эрта тонгдан вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги бир гуруҳ фаоллар унинг хонадонида бўлиб, Президентимизнинг жавоб мактуби ва совғасини топширди. Шу билан бирга унга ўқув қуроллари ва дарсликлар, қўшимча совғалар ҳам туҳфа этилди.

Президент мактубида шундай дейилади: “Қадрли, Одинахон қизим! Хатингни ўқиб, бугунги кунда мамлакатимиз болалари нақадар беғубор орзу-интилишлар билан яшаётганини яна бир бор чин юракдан ҳис этдим. Келажакда ошпаз бўлмоқчи эканинг, “Меҳрли мактаб”да мусиқа ва расм чизишни ёқтириб қолганинг ҳақида ёзибсан. Тил ўрганишга иштиёқинг баландлигини билиб, янада хурсанд бўлдим. Ахир, биз орзу қилган баркамол авлод мана шундай замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллайдиган ёш ўғил-қизлардан ташкил топади! Ишончим комил, юксак интилиш ва тиришқоқлик билан ўз мақсад муддаоларингга албатта етасан. Бу йўлда сенга совға қилинаётган компьютер ҳам ёрдам беради, деб ўйлайман.
Дилингдаги эзгу орзу-ниятларинг доимо сенга ҳамроҳ бўлсин!”

– Олдинига ишонмагандим, – дейди қизалоқнинг онаси Дилдора Абдусаматова. – Жавоб мактубидан бутун оиламиз мамнун. Қизим, 3 ёшида ўткир лимфобласт лейкоз касаллиги билан касалланиб қолди. Сирдарёлик шифокорларга мурожаат этдик. Улар бизни шу марказга йўналтиришди. Мана 9 йилдирки, қизим ушбу марказда даволаниб келади.

Бундан бир неча йил муқаддам, ҳозиргидек шароит йўқ эди. Президентимизнинг эътибори туфайли марказ қиёфаси ва шарт-шароити бутунлай ўзгарди. Замонавий тиббий жиҳоз, илғор технология даволаниш имкониятларини янада кенгайтирди. Бундан нафақат даволанаётган болалар, уларнинг мен сингари ота-оналари ҳам жуда хурсандмиз.

Энг муҳими, Президентимизни ушбу марказга ташрифи чоғида, ҳар бир бола ва уларнинг оналари билан ўтказган мулоқоти, оталарча берган маслаҳати ва кўрсатмаси, қолаверса, керак бўлса энг яхши мутахассисларни хориждан олиб келиб кўрсатамиз ва даволатамиз, дея айтган сўзлари менга ва қизимга янада куч бағишлади.

– Президентимиз мактубидаги “Ишончим комил, юксак интилиш ва тиришқоқлик билан ўз мақсад муддаоларингга албатта етасан”, деган сўзлари менга куч, шижоат ва ғайрат берди, – дейди Одинахон. – Орзуларимга қанот, таскин бағишлади. Мактубни ўқир эканман, менинг меҳрибон, жонкуяр, тақдиримдан хавотир оладиган Президентим борлигидан ғурурландим.

Шуҳрат Суяров, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёлик Одинахон Президентга мактуб йўллади ва унга жавоб келди