Сирдарёлик болажонларга Президент совғалари топширилди
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Янги йил байрами шукуҳи ҳукмрон. Болажонларнинг нигоҳларида қувонч, мамнунлик мужассам. Қишки таътилга чиққан ўғил-қизларнинг байрам кунларини мароқли ва мазмунли ўтказишига эътибор қаратилмоқда.
Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Президент арчаси” байрам тадбирларининг аҳамияти беқиёс. Сирдарё вилоятда ҳам бу тадбир юқори савияда ташкил этилди.
[gallery-10137]
Байрам тадбирида қизиқарли дастурлар, эртак қаҳрамонлари иштирокидаги саргузаштларга бой саҳна кўринишлари болажонларга қувонч улашди.
Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Маҳмудалиев болажонларни байрам билан табриклаб, Президент совғаларини топширди.
Ш.Суяров, Ш.Ортиқбоев (сурат), ЎзА