Сирдарёга Pfizer-BioNTech вакцинасининг навбатдаги дозаси келтирилди
Сирдарё вилоятига Pfizer-BioNTech вакцинасининг навбатдаги 11 700 дозаси олиб келинди.
Олиб келинган Pfizer-BioNTech вакцинаси вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг вакцина сақлаш омборхонасида -20 градус ҳароратда сақланмоқда. Вакцина 2-босқичда 21-28 кун оралиғида эмланиш учун мўлжалланган.
Бугун 29 октябрь кунидан бошлаб Pfizer-BioNTech вакцинаси билан эмлаш пунктларида аҳоли ҳамда 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган мактаб ўқувчиларини эмлаш ишлари бошланди.
Ш. Суяров, ЎзА