Сирдарёда уч эгизак ўғил туғилди
Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида жойлашган "Шарқ ҳақиқати" маҳалласида яшовчи Гулчеҳра ва Икромжон Қаландаровлар оиласида бир йўла уч фарзанд дунёга келди.
Каттасининг вазни 2.300 кг, ўртанчасининг вазни 2.080 кг, кичигининг вазни 1.90 кг.ни ташкил этади. Уларнинг туғилиш жараёнларида Сирдарё вилоят перинатал маркази директори, акушер-гениколог Ҳанифа Содиқова бошчилигидаги тиббиёт ходимлари иштирок этди.
Айни вақтда уч эгизак ака-укалар Ҳасан, Ҳусан ва Юсуфнинг саломатлиги яхши. Уларга белгиланган тартибда тиббиёт ходимлари ёрдам кўрсатмоқда.
Шу билан бирга, ёш хонадон аъзолари Ҳасан, Ҳусан, Юсуфнинг ота-онасига туман ҳокимлиги, ҳомийлар томонидан моддий ёрдам кўрсатилди.
Ш.Суяров, ЎзА