Сирдарёда мактабгача таълим қамрови ортмоқда
Бугунги кунда Сирдарё вилоятида 71 минг 607 нафар боғча ёшидаги болаларнинг 76,2 фоизи мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.
Шу йил якунига қадар эса 3-7 ёшли болаларнинг МТТга қамровини 82 фоизга етказиш режалаштирилган.
Айни шу мақсадда янги мактабгача таълим ташкилотлари қурилиши жадал суръатда олиб борилмоқда.
Жумладан, Ховос тумани Оқчангал маҳалласида 4,5 миллиард сўм маблағ эвазига қайта қурилган 120 ўринли 17-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси фойдаланишга топширилди.
[gallery-12377]
Ташкилотнинг очилиш маросимига вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев, нуронийлар, маҳалла фаоллари иштирок этди.
Ш.Суяров,
Ш. Ортиқбоев,(суратлар) ЎзА