Сирдарёда инклюзив аукцион ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича бир йўла иккита тадбир бўлиб ўтди.
Маънавият ва маърифат марказида ташкил этилган акцияда махсус мактаблар тарбияланувчилари, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ёшлар томонидан яратилган 344 та ижодий ишлар – тасвирий ва амалий санъат намуналари, декоратив буюмлар сотувга қўйилди. Унда энг юқори баҳо 3 миллион сўмгача етди.
[gallery-10544]
Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Маҳмудалиевнинг айни шу ердаги студия орқали ёш ижодкорлар билан видеоконференция шаклида ўтказган мулоқотида уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди. Сўнгра вилоят ҳокимлигида А. Маҳмудалиев бир гуруҳ фаол ёшлар билан учрашди. Унда ёшларнинг ижодий қобилиятини юксалтиришга эътиборни кучайтириш, улар томонидан таклиф этилаётган маданий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш каби масалалар хусусида сўз борди. Учрашувда ёшларнинг нафақат фикр ва мулоҳазалари, талаб ва таклифлари эшитилди, балки бадиий-мусиқий ижод намуналарига ҳам кенг ўрин берилди.
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ(сурат),ЎзА