Сирдарёда ғалла ўримига киришилди
Жорий мавсумда Сирдарё вилоятида 85 минг гектар майдонда бошоқли дон етиштирилди. Миришкор фермерлар давлат шартномаси асосида 676 минг тонна дон топширишни режа қилишмоқда. Етиштирилган ғалла ҳосилини қисқа муддатларда сифатли ўриб-йиғиб олиш мақсадида 128 та отряд шакллантирилган бўлиб, мазкур отрядларга 252 та юқори унумли комбайн ва 850 та юк автомобили бириктирилди.
Бугун Сардоба тумани далаларида ғалла ўримига киришилди. Унда секторлар раҳбарлари, масъул ташкилот ва корхоналар вакиллари, фермерлар ва нуронийлар иштирок этди. Йиғилганлар юртимиз тинчлиги, элимиз фаровонлиги, деҳқончилигимиз баракасини тилаб, дуолар қилишди.


Ш.Суяров, Ш.Ортиқбоев (сурат), ЎзА мухбирлари