Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида чаноқ-сон бўғими диспластик коксартрози ҳамда елка одатий чиқиши, мениск жароҳати билан боғлиқ юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Бундан бир ярим, икки йил муқаддам, туғма нуқсонлар, таянч-ҳаракат аъзолари шакли ва функциялари бузилиши билан боғлиқ хасталиклар билан касалланган беморлар мураккаб, юқори технологик жарроҳлик амалиётини талаб этадиган, жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун Сирдарёдаги тиббиёт муассасаларига эмас, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказига мурожаат этар эди.

Сўнгги йилларда тиббиёт тизимида олиб борилган ислоҳотлар сабаб бу турдаги операциялар учун сирдарёлик беморлар пойтахтга, ёки бирон-бир хорижий давлатга боришига ҳожат қолмади. Энг муҳими, Сирдарёда ҳам бу борада дадил қадамлар ташланди. Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари ёрдами билан Сирдарё вилоятида, қолаверса, Гулистон тиббиёт кластери, нейротравматология бўлимида ҳам йирик бўғимларда эндопротезлаш, артроскопик операциялар, сколиоз, суяк ва бўғимларнинг туғма аномалияларини оператив даволаш йўналишларида юқори технологик, мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш йўлга қўйилди. Бу эса, йирик бўғимлар артрози, сон суягининг туғма чиқиши, туғма маймоқликдан азият чекаётган беморлар учун жуда қўл келмоқда. 

– Жорий йилда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази малакали мутахассислари билан ҳамкорликда, маҳорат дарси асосида 20 нафардан ортиқ фуқарода шу турдаги, юқори технологик оператив даволаш усулларини талаб этадиган эндопротезлаш амалиёти ўтказилди, – дейди Гулистон тиббиёт кластери нейротравматология бўлими, травматологи Севара Отаева. — Юқори технологик оператив ва консерватив даволаш усулларини талаб этадиган, мураккаб жарроҳлик амалиётини Сирдарёда йўлга қўйилгани қувонарлидир.

Мазкур тиббиёт кластерида яна икки нафар беморда мураккаб, аммо юқори технологик жарроҳлик амалиётини талаб этадиган жарроҳлик амалиёти Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази малакали мутахассислари томонидан маҳорат дарси асосида ўтказилди.

– Беморимиз 38 ёшда, – дейди Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази артроскопия бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори Фаррух Усмонов. – 5-6 йилдан буён диспластик коксартроз сабабли қийналиб келаётган экан. Яқин кунларда оёққа туриб, касалликдан бутунлай фориғ бўлиб, кўрмагандек бўлиб кетади. Иккинчи беморимиз, 53 ёшда. Унда елка бўғини пластикаси билан боғлиқ мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Ушбу турдаги мураккаб ҳисобланган, юқори технологик операцияларни вилоятларда ҳам йўлга қўйилгани беморларни ортиқча вақт, маблағ йўқотиб, даво истаб, бошқа муассасаларга боришининг олдини олади. 

Бу каби жарроҳлик амалиётини Сирдарёда, айнан Гулистон тиббиёт кластерида йўлга қуйилгани вилоятнинг бошқа ҳудудларидаги тиббиёт муассасаларда шу турдаги жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун йўл очади.

Барно Мелиқулова,
ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти : юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилди