Сирдарё вилоят Кенгашининг сессияси
Гулистон шаҳрида Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Сирдарё вилояти ҳокими, сенатор Акмалжон Маҳмудалиев депутатлар ва сирдарёликларга Мурожаатнома билан чиқди.


Вилоят ҳокими 2023 йилда воҳадаги ижобий ўзгаришлар, ўсишларни қайд этди. Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар, давлат дастурлари ижроси таҳлили ҳамда бу йил– “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да бажарилиши лозим бўлган энг устувор йўналишлар, режалар ҳақида Халқ депутатлари ва вилоят Кенгашига ахборот берди.


Танқидий ва таҳлилий руҳда ўтган вилоят сессиясида А.Маҳмудалиев 2024 йил вилоятдаги иқтисодий комплекс раҳбарлари ва барча давлат корхоналари учун таннархни қисқартириш ва самарадорлик йили бўлишини таъкидлади. Вилоят ҳокими эндиликда бюджет маблағларининг ортиқча сарфланиши ҳамда хуфиёна иқтисодиётга барҳам бериш бўйича алоҳида ишчи гуруҳлар фаолият бошлашини таъкидлаб, гуруҳлар таркибига депутатлар ҳам киритилишини маълум қилди.


Мурожаатнома Сирдарё телеканали (Sirdaryo TV) ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг Facebook, Telrg‘ramдаги расмий саҳифаларида тўлиқ намойиш этилди.
Ш.Суяров, Ш. Ортиқбоев (сурат),
ЎзА мухбирлари