Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худоёров Тиббиёт ходимлари куни байрами арафасида Сирдарё вилоятида бўлиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, илғор ташхислаш ва даволаш усулларини нафақат вилоят марказида, балки олис ва чекка ҳудудларда йўлга қўйиш, Гулистон шаҳрини мамлакатнинг «Инновацион медицина хаби»га айлантириш ҳамда давлат тиббий суғурта механизмларини тиббиёт соҳасига жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Давлатимиз раҳбари 2023 йил 7 апрелда Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида берган топшириқлари асосида белгиланган вазифалар ижроси таҳлил этилди.

Республикамизда биринчилардан бўлиб ташкил этилган Гулистон тиббиёт кластерининг яқинда фойдаланишга топширилган диагностика бўлими фаолиятини кўздан кечирди. 2025 йилда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган 5 қаватли, 3 та блокдан иборат даволаш бўлимининг қурилиш жараёни билан танишиб, аҳамият қаратилиши лозим бўлган масалалар юзасидан кўрсатмалар берди.

Ўз навбатида вазир Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиали рентгенэндоваскуляр жарроҳлик бўлимида  бўлиб, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ушбу бўлимга ўрнатилган  ангиография аппарати имкониятидан кенг фойдаланиш,   юрак- қон томир тизимида муаммоси бор, шошилинч тиббий хизматга муҳтож беморларга  тез ва сифатли ёрдам кўрсатиш юзасидан  ушбу муассаса раҳбар ходимларига топшириқлар берди.  

Шу ерда Мирзаобод туманининг Баҳористон маҳалласидан келган 65 ёшдаги  бемор Абдуҳаким Мансуров билан учрашиб, унинг соғлиқ билан боғлиқ муаммосини тинглади.

–Вазир мендан ҳол-аҳвол сўраб, муаммоларимни тинглади, Сўнг ўз тавсияларини нафақат менга, даволовчи врачларга ҳам бериб, имкон даражада вазирлик ҳисобидан ёрдам кўрсатиш бўйича кўрсатма берди. Бундан нафақат мен, фарзандларим ҳам хурсанд бўлди, –дейди Абдуҳаким бобо.

Вазир юрак ишемик касаллиги, кучайтирувчи стенокардия ташхиси билан ётган, 1931 йилда туғилган  Турсунқул бобо Бекбўтаев билан учрашиб,  соғлиқ билан боғлиқ муаммосини ўрганди.  

–Сизнинг ташрифингиз дардимга шифо бўлди. Илоҳим Юртбошимизнинг  умрлари узун бўлсин, юртимиз янада тараққий этсин,–дея узундан узун дуо қилди бобо.

Асилбек  Худоёров Сирдарёда соҳа ходимлари билан бўлган учрашувда уларнинг зиммасига тиббий хизматни янада яхшилаш, аҳолини тиббиётга эмас, тиббиётни аҳолига яқинлаштириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган тегишли вазифаларни юклади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё тиббиёт муассасалари фаолияти ўрганилди