Сирдарёликлар ғалла ҳосили режасини бажарди
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматидан билдиришича, вилоятнинг дон сотиш шартномавий режаси 177,8 минг тоннани ташкил этиб, амалда 100,2 фоизга бажарилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматидан билдиришича, вилоятнинг дон сотиш шартномавий режаси 177,8 минг тоннани ташкил этиб, амалда 100,2 фоизга бажарилди. Хусусан, режани Мирзаобод тумани 114,7 фоиз, Боёвут тумани 106 фоиз ва Сардоба, Сирдарё, Ховос, Сайхунобод туманлари 100-101 фоизга уддалашди.
Жорий йилда сирдарёлик деҳқонлар ялпи дон ишлаб чиқаришни 595 минг тоннага етказиш ёки ҳар гектаридан 70 центнердан ҳосил йиғиштириб олишни мўлжаллашмоқда.
