Сирдарёда бир кунда 9 нафар бемор тузалди, аммо...
Бугун, жорий йилнинг 19 июль куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан Сирдарёнинг турли ҳудудларидан 8 нафар,...
Бугун, жорий йилнинг 19 июль куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан Сирдарёнинг турли ҳудудларидан 8 нафар, қўшни Тожикистон Республикасидан 1 нафар бемор коронавирус дардидан соғайиб, ўз уйларига кузатиб қўйилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг таъкидлашича, дарддан фориғ бўлганларнинг энг ёши Гулистон туманидан 1 ёшга ҳам тўлмаган гўдак бўлса, энг ёши каттаси Боёвут туманида истиқомат қилувчи 88 ёшли онахон экан.
Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан берилган маълумотларга қараганда, шу кунга қадар Сирдарё вилоятида қайд этилган беморлар сони 323 нафарни ташкил этиб, улардан 187 нафари соғайиб уйига кузатилган бўлса, 1 нафар бемор вафот этган.
Бугуннинг ўзида Сирдарёда жами 9 нафар бемор соғайди, аммо, шу куннинг ўзида вилоятда коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар сони 75 нафарни ташкил этди.