Сирдарё туманида амалий ишлар бошланди
Президентимиз Олий Мажлис Сенатининг биринчи йиғилишида Сирдарёда уйма-уй юрилганда ейишга нони йўқ, уйида тўшашга шолчаси йўқ, дори олишга пули йўқ, йиғлашга кўзида ёши йўқ аёллар борлиги аниқлангани ҳақида тўхталиб ўтган эди...
Президентимиз Олий Мажлис Сенатининг биринчи йиғилишида Сирдарёда уйма-уй юрилганда ейишга нони йўқ, уйида тўшашга шолчаси йўқ, дори олишга пули йўқ, йиғлашга кўзида ёши йўқ аёллар борлиги аниқлангани ҳақида тўхталиб ўтган эди...
Давлатимиз раҳбари топшириғига кўра мушкул аҳволда қолган оилаларга ёрдам бериш мақсадида Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган Республика ишчи гуруҳи тузилган.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов раислик қилаётган мазкур ишчи гуруҳ таркибида Хотин-қизлар қўмитаси, Маҳаллалар кенгаши, Маънавият ва маърифат маркази вакиллари бор.
Ишчи гуруҳи Сирдарё туманидаги 38 маҳаллада уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини ўрганган. Мингдан зиёд ўткир муаммолар борлиги аниқланган. Эндиги навбат ана шу муаммоларга ҳал этишга.

Сирдарё туман ҳокимлигида шу мақсадга қаратилган йиғилиш ташкил этилди. Бу одатдагидек масъул шахслар йиғилиши эмас, балки турмушда қийналаётган, эҳтиёжманд оилалар вакилалари ҳам таклиф этилган амалий тадбир бўлди.
Ишчи гуруҳнинг навбатдаги амалий йиғилишда гуруҳ раҳбари Қ.Рафиқов нафақат ўрганиш натижалари, балки фуқароларнинг ёрдам сўраб қилаётган мурожаатлари бўйича ҳам алоҳида тўхталди.
Мушкул аҳволга тушаётган одамлар маҳаллий раҳбарлардан кўмак ололмай, Президентимизга мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда.

Мурожаатлар маҳаллий мутасаддиларга ҳал қилиш учун юборилганда, фақат “тушунтириш берилди“ деб ёпиб юборилган. Бу мурожаатлар натижалари ўрганиб чиқилганда ҳақиқатан ёрдамга муҳтож одамлар аниқланмоқда.
Йиғилишда ана шундай аёлларга уй-жой олиш, соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдамлар берилди. Эҳтиёжманд оилалар вакилларига зарур маиший техника воситлари тарқатилмоқда.
Йиғилишда кўтарилган муаммолар, эътибор топаётган аёллар таассуротлари ҳақида яна батафсил маълумотлар берамиз.
Тадбир давом этмоқда.