Сирдарё хабарлари – қисқа сатрларда
Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси фаоллар залида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси фаоллар залида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда соҳада амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди. Жумладан, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Отабек Мавлонбердиев анжуманга ташриф буюрган маҳаллий ва республика оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар учун Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ва жойлардаги давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилган ишлар, аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари, қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, жорий этилаётган янги хизматлар бўйича маълумот берди.
Тадбир сўнгида иштирокчилар давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилаётган хизматларга оид ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.
* * *
Янги йил байрами арафасида Сайхунобод туманидаги Шодлик маҳалласида 130-ўринли 6-, Дўстлик маҳалласида 160-ўринли 18-, Иттифоқ маҳалласида 90-ўринли 11- ва Ўзбекистон маҳалласида 25-ўринли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирларда Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Носиров ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг ёрқин самараларини бераётгани, туманда болажонларни мактабгача таълим ташкилотига қамраб олиш 60 фоиздан ошганлигини таъкидлаб, вилоят ҳокимининг мактабгача таълим ташкилотларига берган китоблар жамланмаси ва болажонларга байрам совғаларини топширди.
* * *
Тадбир Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгаши ҳомийлигидаги “Камалак” болалар ташкилоти, вилояти халқ таълими, маданият бошқармалари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилди.
– Фестивалнинг асосий мақсади иқтидорли болаларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва маҳоратларини намоён қилишлари учун имконият яратиш, ёш авлоднинг маънавий оламини бойитиш, маданий савиясини юксалтириш, санъат ва гўзалликка интилишини кучайтириш, миллий санъат анъаналари ва йўналишларини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва давом эттиришдан иборатдир, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раисининг матбуот котиби, Ахборот сиёсати масалалари бўйича раиснинг маслаҳатчиси Анвар Туйчиев.
Танловнинг туман ва шаҳар босқичларидан ғолибликни қўлга киритган 350 нафар иқтидорли болалар мумтоз, миллий ва академик ижро, халқ чолғулари, рақс, тасвирий ва амалий санъат ҳамда назм, наср йўналишлари бўйича ўзаро беллашади.
Фестивал якунига кўра 24 нафар бола вилоят босқичи ғолиблигини қўлга киритиб, республика босқичига йўл олди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
* * *
Тадбир вилоят хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий маркази, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилди.
– Бугунги танловда тақдирланган ҳар бир аёл вилоятимиз фуқаролари ҳаётида, меҳнат фаолиятида, оилалар фаровонлигида ўз ўрнига эга, – дейди вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилфуза Ўролова. -– Уларнинг ҳар бири фаолияти ибратли, бизнинг сафимизда ана шундай фидойи ва фаол аёллар кўпайишини, ҳар бир сирдарёлик хотин-қиз биз билан биргаликда “Ўзбек аёли” деган номни шарафлаб, вилоятимиз, юртимиз равнақига ҳисса қўшишларига ишончим комил.
Кўрик-танлов иштирокчиларининг 11 нафари турли номинациялар бўйича ғолиб деб топилди.
“Энг фаол ҳамкор ташкилотлар” номинациясида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши бош мутахассиси Сайёра Ўдаева, “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди вилоят бўлими директори Юлдузхон Усмонова, “Энг фаол тарғиботчи аёл” номинациясида вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Зебо Ҳайдарова тақдирланди.
Танловнинг мутлақ ғолиби деб вилоят “Тадбиркор аёллар” уюшмаси раҳбари Гулчеҳра Жонжигитова эълон қилинди.