Сирдарё хабарлари – қисқа сатрларда
Бундай гўзалликни томоша қилган юзлаб сардобалик ёшларни қалблари шавқу завққа тўлди.
Сирдарё вилоятида мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида байроқлар флешмоби бўлиб ўтди.
Жумладан, Сардоба тумани ҳокимлиги ва туман ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида туман ички ишлар бўлими, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси кузатувида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи билан безатилган 20 дан ортиқ автомобилларда фуқароларимизга байрамона кайфият улашиш мақсадида “Истиқлол автокарвони” ташкил этилди.
Истиқлол айёмига мос безатилган автомобиллар калоннаси туман маркази Пахтаобод шаҳарчаси, ҳудуддаги маҳалла ва қишлоқлар бўйлаб юртимиз байроғини ҳилпиратиб ҳаракатланди.
Бундай гўзалликни томоша қилган юзлаб сардобалик ёшларни қалблари шавқу завққа тўлди.
***
Истиқлолимизнинг 29 йиллиги арафасида Гулистон давлат университетининг 2020-2021 ўқув йилдаги биринчи илмий кенгаши бўлиб ўтди.
Илмий кенгашда университетнинг 7 нафар ўқитувчиси ўз соҳалари бўйича фан доктори дипломлари билан тақдирланди.
– Янги ўқув йилида яна 42 нафар ёшларни докторлик дисертацяларни ҳимоя қилиши режалаштирилган,. – дейди Гулистон давлат университети матбуот котиби Р.Маҳмудов. – Илмий кенгашда 2020-2021 ўқув йилида бажариладиган ишлар режаси тасдиқланиб, унверситетда “ Адабиётшунослик ”, “Тилшунослик”, “Масофавий таълим” кафедралари ташкил этилгани таъкидланди.
Шунингдек, ушбу олий таълим муассасасида янги ўқув йилида бакалавриат бўйича 7 та, магистратура бўйича 4 та, сиртқи таълим шакли бўйича 6 та янги йўналишлар очилаётганлиги, қабул квотаси 20 фоизга ошганлиги ҳам қайт этилди. Университетнинг 2, 3 ва 4-босқич талабалари жорий йилнинг 2 сентябрдан онлайн шаклда таълим олишни давом эттириши кўрсатиб ўтилди.
***
Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида Гулистон шаҳар ва Сайхунобод туманида “Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув-машқлари назарий тарзда, онлайн тартибда ўтказилди.

Ўқув машқларида шартли равишда жами 2 минг 840 нафар киши ва 125 дона техника жалб этилди.
Ўтказилган қўмондонлик-штаб ўқув машқи натижаларига кўра Гулистон шаҳар ва Сайхунобод тумани фавқулодда вазиятларда олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат қуйи тизими ва иқтисодиёт объектлари фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга “ТАЙЁР” дея баҳоланди.