Сирдарё хабарлари – қисқа сатрларда
Ховос тумани Ховособод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида самарасиз ва фойдаланилмаётган ер майдонларида йилқичилик ва от спортини ривожлантириш мақсадида янги лойиҳалар асосида қурилиш ишлари бошланди.
Ховос тумани Ховособод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида самарасиз ва фойдаланилмаётган ер майдонларида йилқичилик ва от спортини ривожлантириш мақсадида янги лойиҳалар асосида қурилиш ишлари бошланди.
Мазкур бино от спортига қизиқувчи ёшларимизни ушбу спорт турига тайёрлашга тўлиқ мослашган бўлиб, замонавий технологиялар билан жиҳозланади. Яратилаётган кенг имкониятлар туман ёшлари орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга, от спортига бўлган қизиқишларини янада ошишига ва энг муҳими, уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этишга хизмат қилади.
* * * * *
Боёвут туманида “COVID – 19” билан хасталанган беморларни даволаш учун махсус марказ ташкил этилди. Бу ҳақда туман ҳокими, сенатор Дилфуза Уралова аҳолига мурожаатида маълум қилди.
Айни мураккаб вазиятда фуқаролар саломатлигини асраш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида 30, Олмазор маҳалла фуқаролар йиғинидаги 2-сонли хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат биносида 100 заҳхира ўринлари тайёрланган.
Туманда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва дезинфекция тадбирларини сифатли ва мунтазам ўтказиш мақсадида 1000 килограмм хлор, 200 кило хлор таблеткаси захираси яратилди.
Бундан ташқари, 58 дона дори сепиш аппарати, 200 комплект махсус кийим-бош, 3 та «Дамас» русумли автотранспорт воситаси, 1 та ўт ўчириш автомашинаси ва 14 дона пуркагичли трактор жалб қилинган. Дезинфекция ишларига 80 нафар ишчи-ходимлар бириктирилган.
* * * * *
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат агентлиги томонидан Хитой Халқ Республикасига қовун маҳсулотини экспорт қилиш учун мамлакатимиздаги қовун етиштирилаётган далаларнинг 173 таси ҳамда қадоқлаш корхоналарининг 11 тасига рухсатнома олинди.
Хитойга қовун маҳсулотини экспорт қилиш учун рухсат олинган 173 та қовун далаларнинг 40 таси Сирдарё вилоятининг саховатли замини етиштирилаётган машҳур, тилни ёрар «Мирзачўл қовун» далаларидир.
Хитойга экспорт қилинадиган қовун фитосанитар талабларига тўлиқ мувофиқ келиши, жумладан, зарарли организмлардан холи ҳудудларда етиштирилиб, карантин инспектори томонидан мониторинг назоратидан ўтказилган бўлиши мамлакатимиздаги тўртта – Хоразм, Сирдарё, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари далаларида етиштирилаётган қовунлар эканлиги белгилаб қўйилган.
Бугун, Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани далаларида етиштирилаётган қовунлар Хитой давлатидан ташқари Латвия бозорига ҳам катта миқдорда экспорт қилинмоқда.