Сирдарё хабарлари – қисқа сатрларда
Янгиер шаҳридаги 3- ва 4-сонли умумий ўрта таълим мактабларида мактаблар очилиши юзасидан услубий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан “Биз биргамиз!” лойиҳаси доирасида Гулистон шаҳридаги “Гўдаклар уйи” тарбияланувчиларига совғалар тақдим этди.
– Вилоят адлия бошқармаси болажонларни ҳеч ҳам эсдан чиқармайди, барча байрам ва ҳайит кунлари ҳамиша йўқлаб келишади, – дейди “Гўдаклар уйи” директори Турсуной Холбоева. – Биз улардан жудаям миннатдормиз. Кўп йиллик тажрибамдан келиб чиқиб айтганда, болажонлар меҳр ва эътибор талаб. Кичик ёшда бўлишларига қарамай, улар, ўзларига меҳр кўрсатган инсонларни эслаб қолади.
***
Янгиер шаҳридаги 3- ва 4-сонли умумий ўрта таълим мактабларида мактаблар очилиши юзасидан услубий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинар мактабларнинг ҳолатини ўрганиш билан бошланди. Жумладан, Янгиер шаҳрида мактабларнинг очилиши юзасидан уларнинг ўқувчиларни қабул қилиш борасидаги тайёргарлиги ҳамда мактабларнинг очилиши учун белгиланган нормалар билан танишилди ва мактаб директорларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, мактабларда ўқувчиларнинг белгиланган карантин қоидаларига амал қилишини таъминлаш, ўқув хоналарида санитария қоидаларига риоя қилиш асосий вазифа қилиб олинди.
***
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида меҳнат қилаётган ва пандемия даврида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаётган бир гуруҳ тиббиёт ходимларига қимматбаҳо совғалар туҳфа этилди.
– Коронавирусга қарши курашда, инфекцияни юқтириб олган фуқароларимизни оёққа турғазишда ниҳоятда улкан хизмати сингаётган шифокорларимизга қанча совға қилинса, шунча кам, – дейди вилоят ҳунарманд уюшмаси раиси Музаффар Раҳматов. – Бугун Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан вилоятимиз ҳунармандлари томонидан яратилган энг сара асарларини тақдим этиш – биз учун фахрдир.
***
Гулистон шаҳрида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят кенгаши раисини сайлаш юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Сирдарё вилояти “Камалак” болалар ташкилоти раиси этиб, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳибаси Наргиза Холбоева сайланди.
-Наргиза Холбоева раисликка энг муносиб номзод,. – деди кенгаш йиғилишида иштирок этган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг ўринбосари, Республика “Камалак” болалар ташкилоти раиси Индира Холдорова. – Сабаби, Наргиза опанинг меҳнатлари туфайли Сирдарё вилояти ёшлари катта натижаларга эришди ва эришяпти ҳам. Ўйлайманки, Наргиза Холбоева Иттифоқ раиси сифатида ҳам катта натижа ва марраларни эгаллайди.