Хабарингиз бор, пойтахтимизда жойлашган Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига қарашли “Сув спорти саройи”да синхрон сузиш бўйича “Сув париси” I Марказий Осиё очиқ чемпионати ўтказилмоқда.

Президентимизнинг 2024 йил 4 ноябрдаги “Сув спорти турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2025 йил 13 февраль куни ўтказилган олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳолининг жисмоний фаоллигини оширишга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан мамлакатимиз спорт вазирлиги ва сув спорти федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу мусобақада синхрон сузувчилар U12, U15 ва катталар ёш тоифаларида рақобатлашмоқда. 

Унда Ўзбекистон, Россия, Болгария, Бирлашган Араб Амирликлари, Беларусь Республикаси ва Қозоғистон каби давлатлардан 200 нафарга яқин спортчи 186 та медаль учун ўз чиқишларини намойиш этаётир.  

Бугун, 15 май куни байрамона безатилган муҳташам “Сув спорт саройи” мажмуасида нуфузли мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.  

[gallery-23376]

Чорлов садолари остида майдонга мусобақа иштирокчилари кириб келди.  

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради.  

Турнирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромов ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда спортни ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол инсонлар қилиб вояга етказишга қаратилган улкан эътибор ва ғамхўрлик самарасида ёшларимиз ўртасида сув спорти турлари оммалашиб бораётганини таъкидлади.  

Дарҳақиқат, юртимизнинг барча ҳудудларида замонавий талабларга жавоб берадиган сув спорти саройлари ва сузиш ҳавзаларининг барпо этилаётгани ўғил-қизлар ўртасида ушбу спорт турларига, айниқса, синхрон сузишга бўлган қизиқиш тобора ортишига хизмат қилмоқда. Натижада, спортчиларимиз турли нуфузли мусобақаларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юқори натижаларни қўлга киритмоқда. 

Ўзбекистон сув спорти федерацияси 1992 йили ташкил этилган. Мамлакатимизда сув спорти турларини янада ривожлантириш ва иш фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида 2013 йилдан сув спортининг барча турлари мазкур федерация таркибига бириктирилди.  

Федерация томонидан сув спорти турларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, спортчиларнинг машғулот ўтказиши учун шароит яратиш, малакали мураббийлар тайёрлаш, нуфузли мусобақаларни ташкил этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.  

Юртимизнинг барча ҳудудларида замонавий, халқаро талабларга жавоб берадиган сув спорти саройлари ва сузиш ҳавзаларининг барпо этилаётгани ўғил-қизлар ўртасида ушбу спорт турларига бўлган қизиқиш тобора ортишига хизмат қилмоқда. Бугунги кунда 30 мингдан ортиқ ўғил-қиз мазкур спорт турлари билан юртимиздаги кўплаб сузиш ҳавзасида мунтазам шуғулланаётир.  

Ана шундай сув ҳавзаларидан бири Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига қарашли “Сув спорти саройи”дир.  

Мажмуа 50 метрли бассейн ва 500 ўринли томошагоҳга эга. Катта залда халқаро миқёсдаги мусобақалар, терма жамоамизнинг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун замонавий шароитлар бор. Шунингдек, баландликдан сакраш ва синхрон сузиш учун 16х16 метрли (чуқурлиги 6 метр) бассейн, болалар учун эса 6х12 метр ўлчамдаги сув ҳавзаси мавжуд. Катта бассейн бир вақтнинг ўзида 100 нафар спортчига хизмат кўрсата олади, кунлик хизмат кўрсатиш сиғими эса мингдан зиёдни ташкил этади.   

Мажмуадаги барча ҳавзалар замонавий технологиялар билан жиҳозланган: автоматик сув тозалаш, филтрлаш, ҳароратни барқарор сақлаш тизимлари Испаниядан олиб келинган. Бундан ташқари, спортчилар учун гимнастика ва тренажёр заллари, тиббий хизмат, кийим алмаштириш ва душ хоналари тўлиқ жиҳозланган. Иккинчи қаватда эса маъмурият, мураббийлар, спорт шарҳловчилари учун хоналар, конференция зали ва тренажёр хонаси жойлашган.

– Чемпионат юқори даражада ташкил этилганини алоҳида таъкидламоқчиман, – деди халқаро тоифадаги мусобақа ҳаками Эрсек Эмесе (Венгрия). – Мамлакатингизда барча соҳалар қатори спортнинг ҳам жадал тараққий этаётгани, болалар спортини ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани, ёшларнинг барча қатламини – умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан тортиб, олий ўқув юртлари талабаларигача ўзига қамраган ноёб тизимнинг йўлга қўйилгани таҳсинга лойиқ. Бундай эътибор спортчиларингизнинг халқаро майдонларда юксак натижаларга эришишига хизмат қилмоқда.  

 – Ўзбекистонга биринчи марта келишим, – дейди болгариялик спортчи Ралица Георгиева. – Мамлакатингизда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун яратилган кенг имкониятлар эътирофга лойиқ. Бу иқтидорли спортчиларнинг вояга етишида муҳим аҳамият касб этади. Мусобақа иштирокчилари учун барча шароит яратилган. Мазкур мусобақа ҳар жиҳатдан юксак савияда ташкил этилганини алоҳида таъкидламоқчиман. Улкан спорт саройида ўз маҳоратимни намойиш этаётганимдан беҳад бахтиёрман.  

I Марказий Осиё очиқ чемпионатининг дастлабки баҳсларида катталар орасидаги техник соло йўналишида ҳамюртларимиздан Сабина Маҳмудова, Муслима Маҳмуджонова ҳамда қозоғистонлик Акжан  Муратова шоҳсупага кўтарилди. “Сув париси” халқаро турнирининг мазкур йўналишида Сабина Маҳмудова терма жамоамизга яна кумуш медални келтирган бўлса, россиялик Валерия Плеханова олтин, Анастасия Головкова бронза медали билан тақдирланди.

Шунингдек, I Марказий Осиё очиқ чемпионатининг U12 ёш тоифасида соло беллашувларида Елезавета Беликова (Қозоғистон), Алиса Морковина (Ўзбекистон) ва Анара Абдугалиева (Қозоғистон) ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.  

Шунингдек, катталар орасидаги техник гуруҳ баҳсларида Қозоғистон терма жамоаси биринчи ўриндан жой олган бўлса, Ўзбекистон 1 ва Ўзбекистон 2 терма жамоалари кучли учликни якунлаб берди.

Мусобақада муваффақиятга эришган иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Эртага, 16 май куни U12, U15 ва катталар ёш тоифаларида эркин соло, техник дуэт, техник микст, эркин гуруҳ йўналишлари бўйича беллашувлар ўтказилади.  

Жавоҳир Тошхўжаев,
Алмурод Мамадаминов
ЎзА 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Синхрон сузиш бўйича нуфузли мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди