Сиҳатгоҳга бeпул йўлланма берилди
Ўзбекистон касаба уюшмалари куни ва Тиббиёт ходимларининг касб байрами арафасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан вилоят туман-шаҳар тиббиёт бирлашмаларида ишлаётган бир гуруҳ ходимларга "Қўҳинур" сиҳатгоҳида соғликларини тиклаб, дам олишларига шароит яратиш мақсадида бепул йўлланмалар берилди.
Фарғона туман тиббиёт бирлашмаси шифокори Оминахон Мўминова, вилоят 2-туманлараро физиатрия диспансери ходими Иноятхон Қаюмова, "Ўқчи" сиҳатгоҳи ҳамшираси Назокатхон Бойназарова, Фарғона 2-руҳий касалликлар шифохонаси ҳамшираси Орзухон Ашрапова ҳамда Фарғона 2-руҳий касалликлар шифохонаси энагаси Гўзалхон Далиевалар бу имтиёздан фойдаланадиган бўлди.
Вилоят кенгашининг ижтимоий суғурта бўлими мудири Маъмурахон Ёрбекова ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят кенгаши раиси Шоҳидахон Каримова йўлланмаларни ўз эгаларига топширди.
Шоҳсултон Тўхтаматов,
ЎзА