Сифатли маҳсулот — харидор талаби
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилояти Қизилтепа туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва аҳоли бандлигини оширишга қаратилган лойиҳалар изчил амалга оширилмоқда.
Алишер Навоий номидаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Zamin Agro Oil» МЧЖда замонавий технологиялар асосида пахта ва кунгабоқар мойи ишлаб чиқарилмоқда. Қиймати 13,5 миллион доллар бўлган лойиҳа доирасида 70 нафар ишчи-ходимнинг бандлиги таъминланган.
[gallery-30801]
Корхонада бир кеча-кундузда 18 тоннагача пахта мойи ишлаб чиқарилиб, «Zamin Agro», «Bekajon» ва «Maxi Oil » номлари остида ички бозорга етказиб берилмоқда.
Корхона ҳудудида яна бир йирик агролойиҳа — 400 бош қорамолга мўлжалланган чорвачилик мажмуасини барпо этиш ишлари бошланган. Мажмуа тўлиқ қувватда ишга тушгач, туманда гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳоли дастурхонини сифатли маҳсулотлар билан таъминлашга хизмат қилади.
Қизилтепада аграр салоҳиятдан самарали фойдаланиш, замонавий ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА